Telegram Group Search
ЖУМА КУНИНИНГ СИРЛАРИ

Жума кунининг бошқа кунлардан афзаллик жиҳатлари жуда кўп. Улардан бири шуки, жума куни айнан жума намози учун ғусл қилиб, намозга эртароқ кeлган, намоз ва масжид одобларига риоя қилиб намоз ўқиган банданинг ҳар бир қадамига бир йиллик намоз ва рўзанинг савоби бeрилади.
Жума кунининг ҳурмати бу кун кирмасдан олдин, истилоҳда жума оқшоми дeйиладиган пайтдан бошланади. Жумага ўша пайтдан бошлаб тайёргарлик кўрилади.
Жума кунининг бомдод намозини имкон қадар масжидда, жамоат билан ўқишнинг мандублиги ҳақида кўп гапирилган.
Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жума кунида айтилган салавот мeнга кўрсатилади», дeганлар.
Жума кунида дуолар ижобат бўладиган бир пайт бор. Банданинг дуоси ўша пайтга мувофиқ келиб қолса, унинг ижобат бўлишига шубҳа йўқдир.
Ҳадиси шарифларда жума намози учун эртароқ келишнинг ўзи алоҳида таърифланган. Бу намозга қайси пайт кeлган одамга қанчалик савоб ёзилиши ҳақида батафсил айтилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар алайҳиссалом шундай дедилар:
«Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга жума намозининг аввалги соатида кeлса, унинг савоби бир туяни қурбонлик қилгандeк бўлади. Ундан кeйинги соатда кeлган одам бир молни қурбонлик қилгандeк бўлади. Учинчи соатда кeлган одам шохдор қўчқор қурбонлик қилгандeк бўлади. Тўртинчи соатда кeлганлар бир товуқни қурбонлик қилгандeк бўлади. Бeшинчи соатда, охирида кeлган одам битта тухумни қурбонлик қилгандeк бўлади».
Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий, Тeрмизийлар ривоят қилишган.
Жума куни имом минбарга хутба учун чиққанда фаришталар ҳозир бўлиб, уни тинглайдилар. Дeмак, жумага фақат мусулмон бандалар кeлмас экан, балки хутбани эшитиш учун фаришталар ҳам ҳозир бўлишар экан.  Фаришталар ҳозир бўлган жамоат нақадар гўзал, нақадар муҳтарам жамоат бўлади! Шунинг учун бундай жамоатнинг ўзига яраша одобларига риоя қилишимиз лозим. Шунинг учун жумага, жамоатга келадиган одам ғусл қилиб кeлиши кeрак. Бу ғуслнинг ҳикматларидан бири нафақат нажосатни, ҳатто бадандаги нохуш ҳидларни ҳам кeтказишдир. Зеро, жума куни масжидда одатдагидан каттароқ жамоат тўпланади, издиҳом бўлади. Фаришталар эса ниҳоятда нозик хилқат бўлгани учун уларга озор бермасликка ҳаракат қилинади.

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
#диққат

Кўзнинг рак касаллиги ҳақида биласизми?

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ҳар куни қоронғу хонада ярим соатдан телефон ишлатган одамнинг кўзларида рак касаллиги келиб чиқиши кузатиляпти. Кўз қизариб пардани ўраб олади, ўша пардани олиб ташлаш имконсизлиги учун бу дард давосиз қолмоқда.

Дўстларингизни ҳам огоҳлантиринг, қоронғу хонада телефон ишлатишмасин.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Мағлубиятларимиз сабаби

"Мўғул-татарлар йўлбошчиси Ҳулагунинг қизи Бағдод кўчаларини айланиб юрганди, одамлар бир кишининг атрофида тўпланиб туришганини кўрди. Унинг кимлиги ҳақида сўраган эди, мусулмон олимлардан бири, эканини айтишди. Уни олдига чақиртирди ва келганида ўрталарида қуйидагича савол-жавоб бўлиб ўтди:
- Аллоҳга иймон келтирганларданмисан?
- Ҳа.
- Аллоҳ устингизда бизни ғолиб қилмадими?
- Ҳа, ғолиб қилди.
- Бу бизни сизлардан кўра Аллоҳга севимлироқ эканимизни билдирмайдими?
- Йўқ!!
- Нега?
- Қўй боқадиган подачини биласанми?
- Ҳа.
- Подасида итлар бўлишиничи?
- Ҳа.
- Баъзи қўйлар дайдиб қочса ва итоатдан бўйин товласа подачи нима қилади?
- Уларни итоатга қайтариш учун итларини қўйворади.
- Итлар қўйларни қанча муддат қувади?
- Мудом улар дайдир экан, қуваверади.
- Сизлар Аллоҳнинг заминдаги итларисиз. Модомики, Аллоҳнинг йўли ва тоатидан хорижда эканмиз, бизни қуваверасиз. Бу ҳолат то Аллоҳ азза ва жаллага қайтгунимизча давом этаверади".

Тафаккур қилинг!

Манба: tanatoz1920

@Tafakkur3
Forwarded from Uzantikor
Ўзбек тилини Ўзбекистонда ягона миллатлараро давлат тилига айлантириш учун берилган овозлар.

Эътибор беринг: Алишер Қодиров бошчилигидаги “Миллий тикланиш“ демократик партиясидан бошқа барча партиялар, айниқса Либераллар ва Халқ демократик (собиқ коммунистик) партиялари рус тили мавқеини сақлаб қолиш учун яъни, ўзбек тилига қарши овоз берган эди.

Фақат Миллий тикланишгина ўзбек тили учун курашган, хоинларнинг кўплиги сабабли ютқазган. Бундан ташқари сонда бор сифатда йўқ овоз бермаган хоинларчи...

Гоҳида ўйлаб қоласан киши, Ўзбекистонми бу ёки Русбекистон?! Дунёнинг ҳеч бир давлати йўқки депутатлари ўз она тилига қарши овоз берган.

👉 @Uzanticor
Одам алайҳиссалом, Иброҳим алайҳиссалом, Исмоил алайҳиссалом каби пайғамбарлар қадамлари етган ерга қадам қўйганда, Расули акрам Саллолоҳи алайҳи васаллам ўз кўзлари билан кўрган Каъбаи муаззамага кўзи тушганда ич-ичидан йиғи отилиб чиқиб келади, Расули акрам ўз қўллари билан ушлаган Каъбага қўли текканда қалбидан қандай ҳис-туйғулар ўтади, буни ифода этишга сўз ожиз.

Бу ҳис-туйғуларни фақат ва фақат ўша жойларга борган, ўша ибодатларни қилган одамларгина тушунадилар. Бошқа одам бу ибодатларни лаззатини билмайди. Ақлли одамлар билмаган нарсалари тўғрисида гапирмайдилар.

Ҳаж ёки Умрадан келаётган одамларни кутиб олгани аэропортга чиқиб, кутиб турганда кўзимизда ёш билан Аллоҳдан бизга ҳам Байтуллоҳни тавоф қилишни насиб этгин деб сўраганмиз.

Масжидда фалончи-фалончилар Ҳажга кетмоқда, келинглар уларни ҳаққига дуо қилайлик дейилганида кўзимизда ёш билан кузатиб, дуолар қилганмиз. Қалбимизда ҳавас ва соғинч билан, кўзимизда ёш билан йиллар давомида дуода бўлганмиз.

Қаерда ёши улуғ одамни кўрсак, қаерда диний илми бор инсонни кўрсак, дуо сўраганмиз. Холис ният билан сўраб қилган дуоларимизни ижобат қилган Аллоҳга ҳамд ва санолар бўлсин.

Айтмоқчи бўлганим, Ҳажга борма уни қил, Умрага борма буни қил дейиш ўрнига, холис ният билан сўрайлик, ўзини Байтига такрор-такрор бориб тавоф қилишни насиб этсин.

Ҳожиларимизни дуолари ижобат бўлиб, элу-юртимизга файз ва баракот ёғилсин. Балолар кўтарилиб, тинчлик - хотиржамлик, офиятда яшаш насиб этсин.

Ҳавас қилган, ният қилган ҳар бир мўмин-мусулмон бандага Аллоҳ ўз Байтини тавоф қилиш бахтини насиб этсин.

Абдукаххор Иминохунов

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Хитойдаги ёшларнинг мафкуравий полицияси Хунвейбин ва уларнинг қурбонлари.

1960 йилларда Хунвейбинлар кўчада кетаётган исталган одамни тўхтатиб, уларни Мао Сзедуннинг китобидан савол жавоб қилишар, нотўғри жавоб берадиган одамларни эса шу тариқа сазойи қилишар эди.
Хитой., 1960 йиллар.

Бизда эса бир вақтлар Юксак маънавият... дан савол бериш авжига чиққан эди. Айниқса, маънавиятга таърифни билмаган одам гўёки ватан душмани, қолоқ ва билимсиз одамдек муомалада бўлиш кучайган эди.

Энг қизиғи, баъзида ғирт маънавиятсиз одам маънавиятдан савол бериб қолармидией... 😂

Шу даврларам ўтиб кетди лекин, кимлардир қумсаса керагов...

Бугун гап эмас, иш билиш давридир, тафаккур қилишсин!

@Tafakkur3
Билим олиш игна билан қудуқ қазишдек гап.

Илмий тадқиқот қилиш эса мажожий маънода шу расмдаги йигит қилаётган ишдек гап. 😁

Илмий иш қилаётган инсонга ёрдам беролмадингизми, унда хеч бўлмаганда халақит қилманг, тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
#ибрат

Садақанинг фойдалари

• Фаришталар молингга барака тилаб дуо қиладилар;
• У сенинг шайтонлар устидан ғалабангдир;
• У Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабини ўчиради;
• У ҳар бир касалликка даво ва шифодир;
• У сенинг обрў ва ҳурматингни сақлайди;
• У сенинг ўлим олди хотимангни гўзал қилади;
• Садақанг тўсиқ бўлиб сени дўзахдан ҳимоя қилади;
• У қиёмат куни сенинг соябонингдир;
• У сенинг мол-мулкингни зиёда қилади;
• У қалбинг қаттиқлигини юмшатади;
• Садақа қабр азоби ва оловидан сақлайди;
• У хато ва гуноҳларингни ўчиради;
• У садақа берувчидан ва унинг яқинларидан балони даф қилади.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тафаккур

Одамлар қайта-қайта ҳаж ёки умрага борса, ундан кўра қўшнисига ёрдам қилмайдими, унга ёрдам қилмайдими, бунга ёрдам қилмайдими дея гап қилаётган одамлар, нега йилиги 3-4 марта Анталия-ю, Таиландга бориб келаётганларни гап қилишмайди?

Ваҳоланки, умрадан мақсад дам олиш, роҳат эмас. Балки ибодат, ўзига яраша машақат, қалб озуқасидир. Таиландма - Таиланд юрганларда-чи?

Матёқуб Матчоновдан тафаккур қилишли мавзу!

@Tafakkur3
30 000 СЎМ... (Ибрат)

Мени уйим подъездида 5-қаватда бир рус кампир яшайди. Чоли анча йилллар аввал ўтиб кетган. 2 йил олдин ёлғиз қизи ҳам эри ва фарзандлари билан автоҳалокатга учраб ҳалок бўлган.
Дўкондан қайтаётсам, подъездда эълон турибди. Бир парча қоғозга ручка билан ёзилганди: “30 000 сўм пулимни йўқотиб қўйдим. Ким топиб олса қайтиб берсин, 76-квартирага, илтимос. Пенсиям оз, нон сотиб олишга пулим йўқ”. 76-хонадонда ўша кампир яшарди. Чўнтагимдан 30 000 сўм олдимда, 5-қаватга кўтарила бошладим.
Кампирга пулни берсам, йиғлаб юборди:
– Сен 12-чи одам бўласан, менга пул олиб келган. Раҳмат болам, ўзбеклар нақадар бағрикенг, саховатпеша, меҳрибон ва ғамхўр халқ. Бундай олийжаноб халқ дунёнинг ҳеч ерида йўқ...
Мен орқамга қайтдим. Шунда кампир:
– Болам, ўша эълонни йиртиб ташлагин, уни мен ёзмагандим, – деди.
Кампирнинг кўзидан дув-дув ёш оқарди...

Одамийлик ўлмасин, тафаккур қилайлик!

Муаллифини тополмадик, ўқиб қолсалар рози бўлсинлар.

@Tafakkur3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гавҳар Зокирова жадид Абдулла Авлонийнинг эвараси экан. Жуда катта тарихни ҳикоя қилиб беришяпти.

Республика маънавият ва маърифат марказининг “Жадидлар” спектаклидан парчани кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Юртда барака йўқ.

Қурилиш қилиб, бозорга бордим. Тахта бозор. Усталар "5*3 река керак", деди. Бозордан река қарадим. Нархи 5500 сўм экан. Бир сотувчи айтди "ака, сизга 5*3 керакми? Булар 5*3 дегани билан шунча чиқмайди. Мана...", деб ўлчаб берди. Ҳақиқатда 4*2 экан. 5*3 олиш учун 6*4 деганидан олиш керак экан. Рози бўлиб, 6*4 олдим. Усталар бўйини 6 метрлик бўлсин деган эди. 6 метрлик сўрадим. "Мана", деб дарров юклашни бошлади. Бирдан каллага фикр келиб қолди. "ука, метрни олинг", дедимда ўлчадим. 6 метр деб сотилган река 5*70 экан. Ҳам энидан, ҳам бўйидан....

Юртда барака йўқ. Савдо йўқ. Қимматчилик...

Усталар билан ғишт уришга шартнома қилдим. Ғиштни урганидан эмас, машинада келганидан санар экан. Зилда келган ғиштни эринмай доналаб санадим. 5000 та дейилган ғиштдан инсофлиги 300 та, стандарти беш юзта кам келар экан. Уста шуни билгани учун урганидан эмас, келганида ҳисоб олар экан. Ҳам машинада келганидан, ҳам устадан олиб ейсиз.

Юртда барака йўқ. Савдо йўқ. Қимматчилик...

Усталар хаммаси "дом строй"га (қурилиш материаллари сотадиган катта дўкон) етаклайди. Усталар у ердан карта очиб олган. Пластикка ўхшаган. Уйни эгаси бориб савдо қилади. Устага ўн фоиз картасига пул келиб тушади.

Юртда барака йўқ. Қимматчилик...

Бир ака антифриз чиқардилар. Антифриз қоғозда ёзилгани каби -20 градус ва -40 градуслик чиқди. Бозордаги ҳамма маҳаллий антифриздан қиммат. Сабабини тушунмай, ҳамма антифризларни олиб келиб, -5 градус холодильникка қўйилган. Уч соатда ҳамма антифриз тахта бўлиб қолган. Ишлаб чиқарувчиларга ҳолат видеога олиб юборилган. Ҳожи акалар парвойига ҳам олмаган.

Юртда барака йўқ. Қимматчилик...

Ўртоғим бензин заправкада ишлайди. Энг инсофлик заправка ўнига бир литр, қолганлари икки литр урар экан. "Мени билганим урмайдигани йўқ", дейди. Ҳамма билар экан шундайлигини.

Юртда барака йўқ, ҳаммаёқ қимматчилик эмиш...

Бошқа бир танишимнинг иши порасиз, откатсиз битмас эмиш. Пора бермаса, давлат ташкилотлари олмас эмиш.

Айтишича, Юртда барака йўқ. Аввалгидай савдо йўқ эмиш.

Уйфурушларга уйингизни сотмоқчи эканлигингизни айтасиз. Бўлди, нақдга ўзимиз оламиз, деб баҳолайди. Табиийки, сиз қимматроқ нарх хоҳлайсиз. Уёғига тузоғига тушганингиз шу. Каналида эълон беради уйингиз сотилиши ҳақида. Сиз мижоз кутасиз. Уйингизни олмоқчи бўлган харидор уйфурушга телефон қилади. Уйфуруш у уй сотилганини, истаса, бошқа уй борлигини айтади. Сизга эса ҳамтовоғини жўнатади. Ҳамтовоқ уйингизни кўриб, дастлабки уйфуриш айтган нархдан анча паст баҳо айтади. Шу тариқа учинчиси, тўртинчиси келиб арзон нарх айтаверади. Тоқатингиз тоқ бўлиб, биринчи айтган нархингизга ўзингиз олиб қўя қолинг, дейсиз. Хўп, дейди деб ўйлайсизми? Содда бўлманг. Энди уйингизни биров олмаётганини. Бошида берганда, майли, деб олишини, ҳозир эса яна беш юз ёки минг арзонга олиб қолишини айтади. Пул зарурлигидан рози бўлиб юборасиз. Бу приёмни ҳаммага ҳам қилмайди. Пул зарур, "пожар" деган одамлар "жирний" мижоз.

Ҳа, айтганча, Жума куни маклер акаларимиз ишлашмайди. Дам олиш куни.

Бозорда кабелчилар бор. Давлат муассасаларига, қурилиш объектларига сим сотишади. Улгуржи. Заводдан кабелни олиб, чўзишади. Хато эшитмадингиз. Эшилади. 2*2.5 кабель, 2*2 ёки ундан хам камроққа, метри кўпроққа айланади. Заводнинг қадоғини қайтадан қилиб, сизга беришади. Бутун бошли катта заводлар қуриб, кабель сотиб ётишибди. Цехда қилинган, бирортаси айтилган талабга жавоб бермайдиган кабеллар. Лекин тонналаб, навбатга қўйиб сотишади. Откат бор экан, кабель сотилаверади.

Лекин Аввалгидай савдо йўқ. Барака йўқ экан.

Бу каби ишларнинг саноғи йўқ. Оддий сода бор. Совет давридан бери 500 гмлик қадоқда бўлар эди. Грами камайиб, камайиб, 250 гмга тушган. Билмаган "ҳақиқийси фалончида қиммат экан, мана бу арзон сотади", деб олаверади. Ичи тўла бўладиган гугурт ярим бўлиб қолган. Сантиметрлаб, миллиграмлаб урилаверади. Камаяверади.

Цементга қум қўшаётганлар, сутга сув қўшаётганлар ҳеч кимга сир бўлмай қолган.

Oghuzhan Kokturk

Барака сўраш учун аввал тафаккур қилиш керакмикан?

Ҳаммани инсофини ўзига берсин.

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жанубий Корея 117 киши ҳеч нарса қилмаслик бўйича ўтказилган мусобақада иштирок этди.

Иштирокчилар 90 дақиқа давомида мутлақо ҳеч нарса қилмай ўтиришган ва ғолиб энг барқарор юрак уриши билан аниқланар экан.

Эсизгина-я, вақтлироқ билганимизда ўзимизни баъзи бир депутатларимизни жўнатворар эдик, точно ғолиб бўлиб келар эди. 😉😁

Ваъдани қоплаб бериб, ижрога келганида қисиб ўтирадиган депутатлар тафаккур қилишсин!

@Tafakkur3
Қуръон ёки пул...

Оила бола - чақасиз бадавлат киши ўз хизматкорларига  кечки овқат - зиёфатга таклиф қилди.
Дастурхонга - ҳар бирларининг олдиларига биттадан Қуръон китоби ва маълум миқдорда маблағ қўйди. Таомланиб бўлганларидан сўнг:
- Олдингизга қўйилган Қуръон ва маблағдан бирини танланг! - деди!
Биринчи бўлиб соқчига деди:
- Танланг!
Соқчи:
- Мен, албатта, шундай... ҳалиги, Қуръонни танлаган бўлардим... аммо лекин... мен уни ўқишни билмайман. Пулни ола қоламан. Менга уни кўпроқ фойдаси тегади, - деди.
Кейин ошпазга қараб:
- Марҳамат, танланг! - деди, бой киши.
Ошпаз:
- Мен ҳам... табиий, Қуръонни танлаган бўлардим... Ўзингизга маълум. Ишчи одам бўлсам. Қуръон ўқишга вақтим қаерда дейсиз. Шунга, мен ҳам пулни оламан, - деди.
Боғбонга қараб:
- Танланг! - деди.
У ҳам ўзидан аввалгилар каби:
- Мен албатта Қуръонни олаган бўлардим... бироқ аёлим бетоб. Менга пул жуда керак! Унга дори дармонлар олиш учун пулга жуда зарур. Агар шу сабаб бўлмаганда эди.. албатта Қуръонни олардим! - деди.
Охирги бўлиб, уйидаги ҳайвонларни боқиб юрувчи ёш йигитга юзланди. Бой бу боланинг ўта фақир оиладан эканлигини биларди. Шу учун ҳам унга:
-  Сен ҳам пулни танлайсан, деган фикрдаман. Озиқ - овқат, эски пояфзалинг ўрнига янгисини, яхши кийим - кечаклар олишингга албатта пул керак! - деди.
Йигит:
-  Ҳақиқатда, мен янги устбошга эришишим жуда қийин. Пишириб онам билан бирга ўтириб ейишга ҳатто бир дона товуқ ҳам ололмайман. Бироқ мен, Қуръонни танлайман! Чунки менга онам, Аллоҳ таолонинг каломининг қиймати  тиллодан ҳам қиммат, асалдан ҳам тотлироқ, деб ўргатганлар, - деди.
Мусҳафни қўлларига олиб, ўпиб очди.
Ичида икки зарф (конверт) бор эди.
Бирида дастурхон устидаги пулнинг ўн баробари.
Иккинчисида, бой ўзига яқинда меросхўр тайинлаши ҳақида васийқа, бор эди.
Бой киши деди:
- Ким Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилса, Аллоҳ уни асло ноумид қолдирмайди! - деди.
Сиз - чи Аллоҳ ҳақида қандай гумондасиз?

Умму Абдуллоҳ таржимаси.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
🇨🇳 Хитойдаги ижтимоий тармоқлар бойлик ва «пулга сиғиниш»га тарғиб қилувчи контентни блокламоқда, деб ёзяпти The Guardian.

Ушбу Интернетдаги «маданий тозалаш» ишлари биринчи навбатда ўз ҳашаматли автомобиллари ва кўчмас мулк фотосуратларини, шунингдек, «бойлиги ва эркинлиги билан» мақтанадиган контентларни ўз ичига олган.

Бу иш аллақачон қилиниши ва интернет маданиятнинг бир қисмига айланиши зарур эди.

Шундай бўлса ҳам фаросатли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ёзилмаган қоида сифатида бундан фойдаланишар эди.

Ижтимоий тармоқларда фаол ўзбек сигменти вакиллари тафаккур қилишсин!

@Tafakkur3
Bilmadim bu fikrlarim qanchalik asosli - lekin aniq xavotirli

Bizning “milliy kontent” yaratish harakatlarimiz fonida…

Soʻnggi paytlarda (ayniqsa, Rossiyaning Ukrainaga bosqinidan keyin) koʻp qavatli uy yoʻlaklarida, koʻchalarda tekinga rus gazetalari tarqatila, tashlab ketila boshlandi. Avvaliga tirikchilikdir-da deb, e’tibor bermagan boʻldim. Bu turdagi gazetalar endi poyezdlarimiz vagonlariga ham “chiqib olibdi”.

Xoʻsh, xavotir nimada? Rus propagandasi 2023-2025-yillar uchun qariyb 4 mln dollar mablagʻ ajratgan. Bunda nafaqat “urushni oqlash kompaniyasi”, balki, hali ham Rossiya ta’siri seziladigan davlatlarda mana shunday tekin OAV bilan ham odamlarning hech boʻlmaganda hojatxonasiga, oʻchogʻiga boʻlsa ham kirib borish maqsadi borligini inkor qilib boʻlmaydi.

A3 formatdagi katta 32 sahifali ushbu gazeta Toshkentda 5000, jami 457 000 adadda chop etilarkan. Bosh nashriyoti Moskvada. Ichida birorta tijoriy sahifasi yoʻq. Ya’ni moliyalashtirilish manbasi noma’lum. 80-90 foiz yoʻlovchilari oʻzbek tilini biladigan vagonlarda stolni tekinga “bezab” (bejab) turibdi. “Oʻzbekiston temir yoʻllari”ga alohida qoyilimiz.

Oʻzimizdagi hatto tijoriy gazetalar oqsoqlanayotgan bir paytda, bunday “9-may”ni yoritadigan, ichida faqat Rossiya TV dasturlari bor, Oʻzbekistonga umuman aloqasi boʻlmagan tekin gazetalarning tarqalishini men “rus propagandasining bizdagi propagandasi” deb hisoblayman. AOKAdan roʻyxatdan ham oʻtgan ekan, gap yoʻq. Bu bittagina misol edi. Aslida juda-juda koʻpaydi bunday holatlar.

Qoʻshimcha qilishim kerakki, post barcha millatga hurmat bildirgan tarzda yozildi. Bunga haqim ham yoʻq. Chunki internatsional oila a’zosiligimni oldin ham koʻp yozganman.

Sardor Usmoniy

Tafakkur qilaylik!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нима учун Финляндияда порахўрлик бўлмаган, хозир ҳам йўқ ва келажакда ҳам бўлмайди?

Кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Бефарқликнинг жазоси!
(ҳаётий воқеа!)

Такси ҳайдовчиси йўл четида қўл силкиган эркакни кўриб севинди. Тезгина унинг қаршисига бориб тўхтади. Эркак таксига ўтирди ва хавотир билан гапира бошлади:
— Илтимос, тезроқ юринг, шу орадаги кўчада...
Такси ҳайдовчиси бирор одамни олишни ўйлаганди, мижознинг гапини эшитиб юраги хижил тортди:
- Худо сақласин, жуда қўрқинчли ҳолат. Бир одамни тўрт жойидан пичоқлабдилар. Ҳозир танасидаги қон буткул оқиб кетиб, ўлиб қолиши мумкин. Биров ёрдам бермайди, ҳамма тўпланиб олиб томоша қилаяпти. Қанчалик ҳиссиз, шафқатсиз оломонга айландик! Ёрдамга муҳтож, жони узилаётган одамни томоша қилиб туришибди. Ҳайдовчининг юраги сиқилди: “Машинамга қон оқади”. Йўловчи давом этарди:
— Ҳозир иккита машина ярадорни олмади, ишонгим келмайди-я. Бир инсон қони тугаб, жон бераяпти, улар раҳм қилмай олдимиздан газни босиб ўтиб кетди. Мана, келдик, ярадор шу одамлар тўпланган жойда. Такси ҳайдовчиси:
— Қани, сиз ярадорни олиб келинг, мен машинани унинг олдига олиб бораман, вақт йўқотмайлик, деди. Йўловчи машинадан тушди ва тўпланганлар орасига кириб “йўл беринг, такси келди” деб бақирди. Аммо ярадорнинг ёнига бориб улгурмасдан, машинанинг узоқлашган овозини эшитиб ортига ўгирилди. Рақами кўринмасин деб орқа чироқларини ёқмай таксининг тезлик билан узоқлашаётганини кўрди. ЭРКАКНИНГ ЮРАГИ УЗИЛИБ, ЙИҒЛАМСИРАГАН ОВОЗДА: “Ё РАББИМ! НИМА БЎЛДИ БИЗЛАРГА?” ДЕЯ ЕРГА УМИДСИЗ ЧЎККАЛАДИ. Такси ҳайдовчиси пешойнадан орқага сўнги бор қаради. Бақирчақирлардан жаҳли чиқди: “Менга нима? Қонга беланиб ётган ярадорни ол, машинани булға... Бошқа такси йўқми? Топилиб қолар мендан бошқаси!”
Шу пайт қўл силкиб тўхташ ишорасини берган мижозни кўриб, хаёлларини йиғиштирди. “Мижоз дегани шунақа, кутилмаганда йўлингдан чиқиб қолади” дея бояги тумонат одамни ҳам, пичоқланиб ўлим ёқасида ётган ярадорни ҳам унутди.
Такси ҳайдовчиси ўша кеча бир муддат ишлаб, уйининг йўлини тутди. Яхшигина пул топиб хотиржам уйига кириб келаётганида, эшик олдида ўзини кутиб турганларга кўзи тушди. Хавотирланди. Машинасини гаражга қўйиб, сўнгра вазиятни билмоқчи эди бир қўшниси тўхтатди уни:
— Машинани жойлаштирмай тур, балки керак бўлиб қолар...
Ҳайрон бўлиб машинадан тушди. Эшик олдида йиғлаётган хотини ва болаларига яиқнлашди:
— Нима бўлди? – Хотини йиғлаганча бўйнига осилди:
— Акангиз вафот этди!
— Акам?!.. Нега?
— Пичоқлаб кетишибди. Кўп қон йўқотиб, ҳалок бўлибди.
Такси ҳайдовчиси ваҳима билан овозини баландлатди:
— Қаерда? Қачон?
– Хотинининг жавобини эшитиб ерга чўккалаб қолди. Кўз олдидан машина фараларини ўчириб қочган кўчаси ва тўпланиб турган тумонат томошабин ўтди. Тумонат ичида қонга беланиб ётган, ўзига музтар тикилиб турган бир юз кўринди гўё. Мадорсиз йиқилдию, ҳушидан кетди...

Бир-биримизга бефарқ бўлмайлик азизлар, Аллоҳ сизни қандай синашини билмайсиз, тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3
Кузатув камераси ўрнатилган жойга одатда “кузатув камераси ўрнатилган” деб ёзиб қўйилади. Яъни ўғирлик қилма, биз кузатиб турибмиз, деган маънода огоҳлантириб.

Индонезияликлар сал креатив ёндошишибди. “Камера кузатяпти” дейишдан олдин, “Аллоҳ кузатяпти”, “фаришталар кузатишяпти” ва уларга қўшимча биз ҳам кузатяпмиз, дейишибди.

3 таси 1 дегани шу бўлса керак.

Индонезияликларам тафаккурли халқ!

@Tafakkur3
Ҳиндистонни босиб олган Британиялик Луис Франсисдан:

“Қандай қилиб 10 минг Британиялик 400 млн аҳолиси бўлган Ҳиндистонни босиб олди“- дейилганда, қуйдагича жавоб берди:

“Парчала, забт этасан. Биз уларни аввал ҳар хил миллатларга бўлдик (Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш, Шри Ланка), сўнг қисмларга, сўнгра фирқаларга бўлдик. Ҳар бир фирқага бизга дўст бўлган ва ўзимиз тарбиялаган кишини бошлиқ қилиб қўйдик.

Сўнгра бу қабилалар ва фирқалар ўртасида урушларни очдик, ўзимиз эса бу муаммоларни ҳал қилувчи ҳакамга айландик.

Уларга муаммоларни чиқар ва ўзинг ечиб бер, ҳамда ўйиннинг барча арқони қўлингда турсин. Арқонни жуда узоқ қўйма, қаршинга чиқишади. Кўп саҳоват қилма, қўзғолон қилишади. Агар сенга қарши бирор фирқа чиқса, унга қарши қолган фирқаларни ишлат.

Урушларни қўлинг билан эмас, балки уларнинг қўли орқали бошқар. Миллий бойлик, озуқа ва воситаларни мoнoполия қил, то сенга доим муҳтож бўлишсин ва сени дўст деб ўйлашсин“.

Афсуски, ҳудди шу усулни ўрислар бизга қўллаган.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
2024/05/21 13:16:11
Back to Top
HTML Embed Code: